Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони Исроилни тан олиши мумкин - Reuters

Саудия Арабистони Исроилни тан олиши мумкин - Reuters

АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнер АҚШ, Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги дипломатик музокараларда иштирок этди. Reuters манбасининг хабар беришича, музокаралардан мақсад Ар-Риёд ва Тел-Авив ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш ва Исроилни давлат сифатида тан олиш бўлган.

Агентлик маълумотларига кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, агар Доналд Трамп АҚШдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Исроилни тан олиши мумкин, чунки собиқ президент араб шаҳзодаси билан илиқ муносабатларни сақлаб келган. Бунда Кушнер музокараларда воситачи вазифасини бажаради.

Қайд этилишича, муносабатларни нормаллаштириш йўлида демократ номзод Камала Харрис ғалаба қозонган тақдирда ҳам эришилади, аммо кейин битим тузиш учун кўпроқ вақт керак бўлиши мумкин. Манба музокаралар Ғазо секторида уруш бошланишидан олдин ёки кейин бўлиб ўтганини айта олмади. Такидланишича, музокараларда АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден мамурияти аъзолари ҳам иштирок этган. Арабистонни Исроилни тан олишга кўндириш учун президент маъмурияти хавфсизлик кафолатлари, Фаластин давлатини яратиш бўйича саъй-ҳаракатларни янгилаш ва Саудия Арабистонининг фуқаролик ядровий дастурида ёрдам беришни таклиф қилди. Ар-Риёд ва Тел-Авив ўртасидаги дипломатик жараён Исроилнинг Ғазодаги агрессияси бошланганидан кейин тўхтаб қолди.

Саудия Арабистони шаҳзодаси 2024 йил 18 сентябрда қироллик Фаластин давлати тузилмагунча Исроилни тан олмаслигини маълум қилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг