Ўзбек кураши Ислом бирдамлиги ўйинлари дастуридан жой олди
Айни кунларда Албаниянинг Тирана шаҳрида Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ISSA)нинг Сессияси ўтказилмоқда. Сессия доирасидаги 13-Бош Ассамблеяда ўзбек спорти учун муҳим келишувлардан бирига эришилди.
Унга кўра, ўзбек кураши 2025 йил Саудия Арабистонида ўтказиладиган Ислом бирдамлиги ўйинлари дастурига киритилди. Бу ҳақида Халқаро кураш ассоциацияси маълум қилди.
Тадбир доирасида Халқаро кураш ассоциацияси ва Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси раҳбарияти учрашиб, ўзаро ҳамкорликнинг кейинги босқичлари ҳақида қатор масалалар муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ар-Риёд-2025 Ислом бирдамлиги ўйинлари келаси йилнинг 7-21 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter