Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

10 ойда қуёш панелларидан давлатга электр сотганларга 10,5 млрд сўм тўлаб берилган

10 ойда қуёш панелларидан давлатга электр сотганларга 10,5 млрд сўм тўлаб берилган

Жорий йилнинг январ-октябр ойларида 6 536 нафар жисмоний шахс ушбу дастурдан фойдаланиб, электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 10 млрд 563 млн сўм ( 10 миллион 563 минг 890 кВт/соат) давлат бюджетидан субсидия олди.

Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, субсидиянинг энг катта қисми Хоразм вилояти (2,4 млрд сўм), Қорақалпоғистон Республикаси (1,7 млрд сўм) ва Тошкент шаҳри (1,4 млрд сўм)га тўғри келади.

Маълумот учун, субсидияни «Soliq» мобил иловасининг «Кэшбэк ва имтиёзлар» хизматининг  «Қуёшли хонадон» бўлимидаги «Картага пул ўтказиш» ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 апрелдан «Қуёшли хонадон» дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг