Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сайт ҳақида

Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач, турли ижтимоий соҳаларда бўлгани каби оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳам янги давр бошланди. Республика журналистикаси янги босқичга қадам қўйди. Даврий матбуотнинг шаклланиши ва ривожланиши учун кенг шарт-шароит, имконият яратилди. Мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотлар натижасида янги-янги нашрлар таъсис этилди. Натижада ўнлаб янги нашрлар ўзбек матбуоти оламида пайдо бўла бошлади. Ана шундай газеталардан бири Ўзбекистон Алоқа вазирлиги нашри сифатида «Xabar» газетасининг биринчи сони 1992 йил 21 март – Наврўз байрами куни чоп этилди.

Бугунги интернет тармоғи ривожланган даврда газеталар учун ўз мавқейини сақлаб қолиш осон бўлмаяпти. Шунга қарамасдан газеталар шу жумладан, «Xabar» газетаси ҳам –ўз ўқувчиларига эга бўлиб келмоқда.

«Xabar» газетаси ҳақида қисқача маълумотлар:

«Xabar» газетаси Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг 1991 йил 25 декабрдаги 172-сонли буйруғи асосида ташкил қилинган.

«Xabar» газетасининг биринчи сони 1992 йил 21 март куни босмадан чиқди.

2001 йил 1 июндан газета таҳририятнинг ўз компютер базасида терилиб, саҳифалана бошланди.

2002 йил июнь ойида газета ўз электрон почтасига эга бўлди.

2003 йилнинг 27 июнидан газета 8 саҳифада чоп қилина бошланди.

2003 йили газетанинг веб-сайти яратилиб ишга туширилди.

2005 йил 4 мартдан газета рангли чиқа бошлади.

2006 йил 6 январдан газета 16 саҳифада, ўзбек ва рус тилларида, 1 ва 16 саҳифалар рангли чоп этилади.

Газетанинг барча вилоятларда ўз мухбирлари фаолият кўрсатмоқда.

Таҳририят ўз муассислигида «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталини 2017 йилнинг 20 декабрида тест режимида ишга туширилди. 

2017 йилнинг 27 декабрида электрон ОАВ сифатида 1210 Гувоҳнома рақами билан рўйхатидан ўтказилган.

Интернет сайт саҳифаларининг кунлик кўрилиши сони 100 мингдан ошган.

«Xabar.uz»нинг ўзбек, рус ва лотин алифбосидаги телеграм каналларида жами 100 мингдан зиёд обуначилари бор. Шунингдек, Facebook (29 мингдан ортиқ аъзо), Одноклассники, Twitter, Youtube, Instagram (200 мингдан зиёд аъзо) каби ижтимоий тармоқларида ҳам аудиторияси мавжуд.

«Xabar.uz» сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари билан биргаликдаги жами ҳар кунлик аудиторияси 300 минг кишидан зиёд. Бир ой давомида сайтга ўртача 3 млн. киши ташриф буюради. Республикамиздан ташқари яна Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Россия ва бошқа МДҲ давлатлари, шунингдек, AҚШ, Хитой, Жанубий Корея, Европа мамлакатларида ҳам доимий ўқувчилари мавжуд.

Фаолиятингизга оид хабарлар, тадбирларнинг пресс-релизларини қуйидаги электрон почтага юборинг: [email protected]

Реклама ёки ҳамкорлик таклифларини эса қуйидаги электрон почтага юборинг:
[email protected] ёки (+99891) 166-86-30 га қўнғироқ қилинг.