Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди

Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди

Сурияда Асад режими ағдарилганидан сўнг Исроил буфер зонани эгаллаб олди ва Голан тепаликлари ҳар доим мамлакатнинг бир қисми бўлишини эълон қилди.

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг айтишича, Россия Исроилни Голан тепаликларининг аннекция қилиниши қабул қилиниши мумкин эмаслигидан огоҳлантирмоқда. 

Мавзуга доир: Исроил Cуриядаги вазиятдан фойдаланиб қолишга уринмоқда

«Мен уларни Ғарбий Қуддусдаги имкониятлардан маст бўлишдан огоҳлантирмоқчиман. Эслатиб қўйинг, бошқа нарсалар қатори, ҳозир кўпчилик гапираётган Голан тепаликларининг аннекция қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Исроил Сурия билан 1974 йилда имзоланган келишувни тўлиқ бажаришга қайтиши керак», – дейди РФ ТИВ расмийси.

Мавзуга доир: Исроил Сурия флотини яксон қилди

Нетаняҳу бир муддат аввал Сурия ҳарбийлари ўз позицияларини тарк этгани сабабли Голан тепаликлари борасидаги 1974 йилги келишув ўз кучини йўқотганини маълум қилганди.

Ўз навбатида, Исроил армияси буфер зонага ва ундан ташқари Сурия ичкарисига ҳам кириб борди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг