Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 6,5 фоизга етиши кутилмоқда

Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 6,5 фоизга етиши кутилмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг 2024 йилги ЯИМ прогнозини эълон қилди.

Тадқиқотга кўра, иқтисодий ўсиш 6,5%га етиши кутилмоқда. Прогноз кенг қамровли маълумотлар, жорий иқтисодий тенденциялар ва асосий тармоқларнинг ривожланиши бўйича маълумотлар таҳлилига асосланган.

2024 йилнинг учинчи чораги якуни бўйича Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсиш суръатларини кўрсатмоқда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг дастлабки тўққиз ойида мамлакат иқтисодиёти 6,6% ўсишни кўрсатди.

Жорий йилнинг октябрь ойида Марказ томонидан ҳисобланган ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) ўтган ойга нисбатан 17,7% ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33,8% га сезиларли ўсишни кўрсатди. Ноябр ойида ИФИнинг ўтган йилга нисбатан ўсиши 23,9% билан юқори суръатларда қолмоқда.

Маълумотларни таҳлили ва ҳозирги иқтисодий тенденциялар

Google Trends маълумотлари таҳлилига кўра, жорий йилнинг IV чорагида фаоллик сезиларли даражада ошди. «Автотранспорт воситалари» каби тоифалар бўйича сўровлар 6,1%га, «бизнес ва саноат» – 10,0%га, «харидлар» – 12,8%га ошди. Ушбу кўрсаткичлар истеъмолчиларнинг қизиқиши ва фаоллиги сезиларли даражада ошганлигини кўрсатади.

Умуман олганда, жорий иқтисодий тенденцияларни чуқур таҳлил қилиш, шунингдек, юқорида қайд этилган омилларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ЯИМнинг 2024 йилда кутилаётган ўсиши 6,5%ни, диапазони 6,3–6,7%ни ташкил этади.

Иқтисодиётнинг барқарор ўсиши бир неча асосий омилларга боғлиқ. Биринчидан, саноатнинг жадал ривожланиши, бу ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ва инфратузилмани модернизация қилишда намоён бўлмоқда.

Иккинчидан, асосий капиталга инвестицияларнинг ўсиши, янги иш ўринлари яратиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга ёрдам бермоқда. Учинчидан, муҳим фаоллик ва таклифларнинг хилма-хиллигини намойиш этадиган хизмат кўрсатиш соҳаси жадал ривожланмоқда.

Юқоридаги омиллар йил якунида барқарор иқтисодий ўсиш учун мустаҳкам асосни шакллантиради ва ижобий кутилмаларни (шу жумладан, халқаро ташкилотлар томонидан) ҳосил килади.

Хусусан, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ЯИМнинг 5,6% ўсишини кутмоқда, Жаҳон банки (ЖБ) 6,0% ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ҳам 6,0% ўсишни прогноз қилмоқда. Бу ҳисоб-китобларнинг барчаси фаол инвестиция фаолияти ва давом этаётган таркибий ислоҳотларга асосланган.

2024 йил учун Ўзбекистон ЯИМнинг ҳафталик ўсиши прогнози

Маълумот учун: Прогноз иккита ёндашувдан фойдаланган ҳолда амалга оширилди: жуда батафсил маълумотлар оқимига асосланган «Ноукастинг» ва макроиқтисодий секторларнинг (реал, фискал, ташқи иқтисодий ва пул-кредит) асосий хусусиятларини ўрганувчи ва уларнинг иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан алоқасини тушунтирувчи «Молиявий дастурлаш ва сиёсат» (FPP).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг