Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия туризм бўйича дунёда биринчи 5 таликка киради – Эрсой

Туркия туризм бўйича дунёда биринчи 5 таликка киради – Эрсой

Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Газиантеп Маданият йўли фестивалининг очилишидаги нутқида фестивални 4 йил қисқа вақт ичида яна 7 ҳудудга кириб келганини мамнуният билан тилга олди.

«Бу йил 16 та шаҳарда ўтказган фестивалимиз мамлакатимизнинг энг йирик ва бой бренд лойиҳаларидан бирига айланди. Умид қиламизки, шаҳарларимизнинг бренд қийматига катта ҳисса қўшаётган фестивалнинг салоҳиятини йилдан-йилга янада оширамиз», – дейди у.

Вазирнинг қўшимча қилишича, мазкур фестивал Европанинг энг нуфузли маданият ва санъат фестивалларини ўз ичига олган Европа фестиваллари ассоциациясига аъзоликка қабул қилинган.

Туркия ҳукумати ўлка туризмини 12 ойга етказиш ва дунё туризм даромадидан анча кучлироқ улуш олиш учун ҳаракат қилаётганлиги таъкидланди. Натижада бугунги кунда Туркия дунёда туризм бўйича биринчи 5 таликдан жой олди.

«2002 йилда мамлакатимизга 13 миллион сайёҳ келди ва туризмдан олган даромадимиз 12 миллиард долларни ташкил этди. Бугун 60 миллион сайёҳни қабул қилиш сари қатъий қадам ташлар эканмиз, даромадни 60 миллиард долларга етказишни мақсад қилганмиз», – дейди вазир.

Вазир Меҳмет Нури Эрсой Маданий мерос ва музейлар бош бошқармаси Контрабандага қарши кураш бўлимининг фаолиятидан сўнг яна 14 та тарихий асар ватанга қайтарилганлигини ҳам таъкидлади.

«Йиллар давомида олиб борилган саъй-ҳаракатлардан сўнг Бубон қадимий шаҳридан олинган иккита бронза ҳайкал боши ва монументал бронза аёл ҳайкалидан ташқари, турли даврларга оид сопол буюмлар, тангалар, заргарлик буюмлари ва 14 та археологик ва этнографик асарлар, жумладан, Усмонийлар даврига оид иккита ханжар халқимиз маданий меросига қайтадан қўшилди.

2024 йилда 35 асар қайтарилди. 2018 йилдан буён мамлакатимизга 7 минг 839 асар қайтган бўлса, 2002 йилдан буён 12 минг 154 асарнинг Туркияга қайтарилишини таъминладик. Бу асарлар минг йиллик тарихимиз, чуқур илдиз отган меросимиз тимсоли сифатида ўз жойида сақланиб қолади ва келажак авлодларга етказилади», – дейди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг