Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Суд 8 ёшли қизга нисбатан нобоп ҳаракатлар қилган эркакка ҳукм ўқиди

Суд 8 ёшли қизга нисбатан нобоп ҳаракатлар қилган эркакка ҳукм ўқиди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жорий йилнинг август ойида 63 ёшли М.И. нинг вояга етмаган 2015 йилда туғилган Ш.У.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этгани ва унинг хатти-ҳаракати жамоатчилик эътирозига сабаб бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида М. И. (1960 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, пенсионер, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ М. И. Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 50-моддаси (озодликдан маҳрум қилиш) 6-қисми талабидан келиб чиққан ҳолда 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг