Салкам 1 млрд сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
Кўкдала туманида МЧЖ раҳбари иситиш тизимини таъмирлашда 934,4 млн сўмни ўзлаштирган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «S-TH.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимида бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишларида расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 934,4 млн сўм бюджет маблағларини ҳамда ушбу ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун олиб келинган 79 тонна кўмирни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter