Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистонда россиялик учувчилар бошқарувидаги вертолёт ҳалокатга учради

Покистонда россиялик учувчилар бошқарувидаги вертолёт ҳалокатга учради

Фото: Mash телеграм-канали

Покистон шимолида, Ҳайбар-Пахтунхва вилоятининг Шимолий Вазиристон туманида россиялик учувчилар бошқарувидаги Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради. Вертолётда 11 йўловчи бўлган.

Камида 6 киши ҳалок бўлган, 8 киши жароҳат олган, дейилади хабарда.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, вертолёт нефт қидириш ва қазиб олиш билан шуғулланувчи Mari Petroleum компанияси томонидан ижарага олинган бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, нефт кони томон учаётган вертолётда техник носозлик бошланган. Учувчилар вертолётни қўндиришга уринишган, бироқ учоқнинг дум қисми парраги ерга урилиб, вертолёт ағдарилиб кетган.

Mari Petroleum вакиллари вертолётнинг мотори ишламай қолгани ҳақида баёнот беришди. Қутқарувчилар жабрланганларни яқинда жойлашган шифохоналарга етказишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг