Ижодкорлар учун ютуқли танлов эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Маънавият ва маърифат маркази ҳамда вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ижодкорлар ўртасида республика кўрик-танлови эълон қилинади.
Мазкур танлов қуйидаги йўналишлар бўйича бўлиб ўтади:
- «Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги видеоролик»
- «Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ»
- «Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър»
Танлов 2 босқичда:
- 1-ҳудудий босқич жорий йилнинг 30 августига қадар;
- 2-Республика босқичи 15 сентябрга қадар бўлиб ўтади.
Баҳолаш натижалари бўйича ғолиблар:
«Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ»
- 1-ўрин — 50 000 000 сўм;
- 2-ўрин — 30 000 000 сўм;
- 3-ўрин — 20 000 000 сўм.
«Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги видеоролик»
- 1-ўрин — 30 000 000 сўм;
- 2-ўрин — 20 000 000 сўм;
- 3-ўрин — 10 000 000 сўм.
«Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър»
- 1-ўрин — 20 000 000 сўм;
- 2-ўрин — 10 000 000 сўм;
- 3-ўрин — 5 000 000 сўм пул мукофотлари билан тақдирланади.
Танловда 18 ёшдан бошлаб барча ижодкорлар иштирок этиши мумкин.
Ижодий ишларни ManaviyatTanlovlar_bot манзилига жўнатишингиз сўралади.
Мурожаат учун телефон: +998971448025
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter