Орзулар албатта ушалади: Mobiuz абоненти BYD автомобилини ютиб олди
Навоий вилоятида истиқомат қилувчи аёл «MobiDRIVE» акцияси доирасида Mobiuz мобил операторидан автомобильни қўлга киритди.
Mobiuz ўзининг 10 йиллик юбилейи муносабати билан абонентларини кенг кўламли акциялар ва ёрқин тадбирлар билан қувонтиришда давом этмоқда. Улардан бири – учта BYD Song Plus Champion автомобилини ютиб олиш имкониятини берувчи «MobiDRIVE» акциясидир. Акция бўйича илк автомобиль Навоий вилоятидан бўлган Муниса Муродиллаевага насиб қилди.
«MobiDRIVE» акцияси Mobiuzнинг ҳам янги, ҳам амалдаги абонентлари ўртасида ўтказилмоқда. Янги абонентлар иштирок этишлари учун янги рақамни ойлик абонент тўлови 35 минг сўмдан юқори бўлган исталган тариф режасига (жисмоний шахслар учун) улашлари керак. Амалдаги абонентлар эса худди шундай тариф режаларида *2024# USSD-кодини териб, акция иштирокчисига айланишлари мумкин.
Биринчи BYD автомобили 2024-йил 1-июндан 31-августгача акция шартларини муваффақиятли бажарган иштирокчилар ўртасида ўйналди. Ғолиб Mobiuzнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари жонли эфирида онлайн тасодифий танлаш тизими ёрдамида аниқланди.
Мунисанинг айтишича, унинг турмуш ўртоғи акция ҳақида билган ва унга Mobiuzга уланишда ёрдам берган. Абонент 31 августда, яъни акциянинг биринчи босқичда иштирок этишнинг сўнгги имконияти куни уланган. Улар бунинг учун Навоий вилоятидаги Mobiuzнинг тижорат ҳамкорининг савдо шохобчаларидан бирига мурожаат қилишган.
«Компаниядан қўнғироқ қилиб, жонли эфирда ғалаба ҳақида хабар беришганида, ишонолмай қолдим! Бу тасаввур қилиб бўлмайдиган ҳаяжон эди. Бундай кутилмаган совға учун Mobiuzдан миннатдорман. Бу автомобиль ҳаётимни ўзгартиради ва мен компаниянинг 10 йиллигининг бир қисмига айланганимдан хурсандман», - дейди Муниса, ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашаркан.
Mobiuz Навоий вилоятида ғолиб абонент уланган савдо нуқтасига эгалик қилувчи тижорат ҳамкорини ҳам эътибордан четда қолдирмади. «Kamoliddin Media» хусусий корхонаси раҳбари ва унинг ходими компания ривожига қўшган ҳиссаси учун пул мукофотлари билан тақдирланди.
Mobiuz «MobiDRIVE» акцияси давом этаётгани ва BYD Song Plus Champion автомобиллари ўзларининг бахтли эгаларини кутаётганини эслатиб ўтади. Иккинчи автомобиль 12 декабрь куни соат 15:00 да Mobiuzнинг Instagram-аккаунти ва YouTube-саҳифаси орқали жонли эфирда ўйналади.
«MobiDRIVE» акцияси нафақат автомобиль ютиб олиш имкониятини берувчи, балки компаниянинг ўз абонентларига бўлган ишончини кўрсатувчи воситадир. Mobiuz ҳар бир мижоз ўзини ўзгача ҳис қилиши, компания хизматлари эса янада қулай ва ёқимли бўлиши учун барча чораларни кўрмоқда.
Компания барча абонентларга ишонч ва қўллаб-қувватлаётганликлари учун миннатдорлик билдиради. Оператор эришилган ютуқлар билан чекланиб қолмайди ва қизиқарли таклифлар, акциялар ҳамда манфаатли тарифлар билан хурсанд қилишни давом эттиради.
«MobiDRIVE» акциясининг батафсил шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://mobi.uz/uz/discounts/discounts/86477/
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter