Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германияда йилнинг энг зарарли сўзи аниқланди

Германияда йилнинг энг зарарли сўзи аниқланди

Фото: BILD

Германия тилшунослари «бионемис» (Biodeutsch) сўзини 2024 йилнинг ғайрисўзи деб баҳолашди. Экспертларнинг фикрича, бу атама одамларни биологик келиб чиқишига қараб камситишга хизмат қилади.

«Бионемис» сўзи 2024 йилда одамларни келиб чиқишига кўра ажратиш учун кенг жамоатчилик мубоҳасаларида ва ижтимоий тармоқларда фаол қўлланилди», — дейилади ҳакамлар ҳайъати баёнотида.

Аввалига ҳазил тариқасида қўлланила бошлаган бу сўз экологик тоза маҳсулотни ифодаловчи «биосертификат» сўзидан келиб чиққан. Аммо у тобора ирқчиликни акс эттирувчи кундалик сўзга айланиб борди. Бу атаманинг қўлланилиши одамларни тоифаларга ажратиб юборади, дея хулоса беришди ҳакамлар.

Йилнинг ёмон сўзлари рўйхатида иккинчи ўринга «иститишни тақиқлаш» (Heizungsverbot) қўйилди. Лингвистлар иқлим сиёсати бўйича дебатларда бу сўз манипуляция хусусиятига эга бўлиб, одамларни чалғитишини айтишди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Германияда мигрантларни ўз мамлакатларига қайтиб кетишини камситиш маъносида ифодалаган «ремиграция» (Remigration) энг зарарли сўз деб топилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас