Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокурор ёрдамчиси ва МИБ ходими қўлга олинди

Прокурор ёрдамчиси ва МИБ ходими қўлга олинди

Фото: Xabar.uz

Бухоро прокурор ёрдамчиси ва Хоразмда МИБ ходими ушланди. 

2024 йилнинг июн ойида Жондор тумани прокуратураси томонидан пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши 2024 йилнинг ноябрь ойида мазкур туман суди томонидан кўриб чиқилиб, судланувчига нисбатан ойлик маошининг 20 фоизини ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланади.

Лекин, судланувчига оғирроқ жазо тури тайинланиши лозимлиги юзасидан вилоят прокуратураси томонидан суд ҳукмига нисбатан кассация протести киритилади.

Вазиятдан хабардор бўлган Жондор тумани прокурорининг катта ёрдамчиси фермер хўжалик раҳбарига нисбатан дастлабки инстанция томонидан чиқарилган ҳукмни судья орқали ўзгартиришсиз қолдириш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, дастлаб 500 АҚШ доллари олади.

Аммо, у қолган 2500 АҚШ долларини Бухоро шаҳрида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Урганч шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси катта суриштирувчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Шовот туманида яшовчи фуқарони ваколатли ҳамкасблари орқали МИБ тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1800 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг