Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Мирзиёев Франция Миллий мажлиси Раиси билан учрашув ўтказди

Президент Мирзиёев Франция Миллий мажлиси Раиси билан учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 13 март, пайшанба куни Париж шаҳридаги Бурбон саройида Франция Миллий мажлиси Раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув ўтказди.

Икки давлат ўртасидаги парламентлараро алмашинувни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ушбу ташрифнинг тарихий аҳамияти, Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Франция парламенти қуйи палатаси раҳбари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларни, вакиллик органларининг роли, хотин-қизлар, болалар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ҳамда экологик хавфсизлик кафолатлари кучайганини юқори баҳолади.

Ўзбекистон-Франция парламентлараро форумини ташкил этиш ва «йўл харитаси» асосида дўстлик гуруҳлари ишини қайта тиклаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон етакчиси Миллий мажлис Раисини жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясида иштирок этиш учун мамлакатимизга таклиф этди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг