Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади – ТАСС

Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади – ТАСС

Россиялик генерални ўлдирилишида гумон қилинаётган 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Аҳмад Қурбонов 2025 йил 17 февралгача ҳибсда сақланади.

ТАССнинг иш материалларига асосланиб хабар беришича, Қурбоновнинг генерал Кириллов ва унинг ҳайдовчиси қотиллигига алоқадорлиги жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланган.

Москва суди А.Қурбонов ишини ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиққан озодликда жиноий шериклари билан боғланиши мумкинлиги сабаб уни ҳибсда сақлаш ҳақида қарор қабул қилган.

«Россия ва Ўзбекистон махсус хизматлари генерал Кирилловнинг ўлдирилишига алоқадор шахсларни аниқлаш чораларини кўрмоқда.

Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон махсус хизматлари терактни тергов қилишда ҳар томонлама ёрдам беряпти», – деб ёзмоқда ТАСС.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг