Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

100 миллион сўм «АҚШ орзуси»га йўл очди

100 миллион сўм «АҚШ орзуси»га йўл очди

Ғ.Ярқуловнинг узоқ кутган орзуси ушладиган бўлди. У грин карта соҳибига айланди.

Бироқ, бир масала бор эди, унга МИБ давлат ижрочилари алимент сабабли хорижга чиқиши учун «запрет» қўйишган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 808-сонли Қарорининг қабул қилиниши қарздор оталар ва фарзанди тарбияси билан машғул бўлган оналар учун айни муддао бўлди.

Мазкур ҳужжат билан алиментларни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров тақдим этиш асослари белгилаб берилди.

Суд қарорига кўра, қарздор Ғ.Ярқуловдан ундирувчи З.Шерғозиева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадининг ¼-қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган эди.

Шу сабабли, Ижро ҳаракатлари давомида Ғ.Ярқуловнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланган.

Ғ.Ярқулов АҚШ давлатига 2024 февраль ойида кетиши учун авиачипта олиб, ўзига нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқишга қўйилган чекловни олишга сўраб ариза билан Судга мурожаат қилган.

Суд ажримига кўра Ғ.Ярқулов 01.01.2029 йилга қадар ҳисобланган 100 млн. сўм алимент пулларини тўлиқ тўланди ва Ўзбекистон Республикасидан чиқишга қўйилган вақтинча чеклови бекор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг