Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Туркия муфтийлари муҳим ҳужжатга имзо чекди

Ўзбекистон ва Туркия муфтийлари муҳим ҳужжатга имзо чекди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Туркия диёнат ишлари бошқармаси ўртасида диний соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган Англашув меморандуми маъқулланди.

Ҳужжатга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамда Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош жаноблари имзо чекди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарига кўра, икки давлат муфтийлари туркий халқлар заминидан етишиб чиққан минглаб олиму мутафаккирлар Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшгани, бинобарин, икки давлат диний идоралари ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳар томонлама зарурлиги, бунда эса янги имзоланган меморандум муҳим асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлаган.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида диний соҳада ҳам робиталар кенгаймоқда.

Аввал хабар берганимиздек, 2022 йил апрель ойида Истанбулда тарихий Фотиҳ мадрасасининг қайта очилишида туркий дунё диний етакчилари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ҳам иштирок этган.

Ўтган йил октябрь ойида эса Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний ташкилотлари раҳбарлари кенгашининг низоми тасдиқланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг