Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркияда черков ичидан яхши сақланган саркофаг топилди

Туркияда черков ичидан яхши сақланган саркофаг топилди

Туркиянинг Анталия вилояти Демре туманидаги Авлиё Николай черковида саркофаг топилди.

Ҳатай Мустафо Камол университети Санъат тарихи бўлими ўқитувчиси ва қазиш ишлари бўлими бошлиғи профессор Эбру Фатма Финдик черковдаги қазиш ишлари ҳақида маълумот берди.

Унинг айтишича, Туркия Маданият ва туризм вазирлигининг “Келажак мероси” лойиҳаси доирасида жанубдан черков ҳовлиси билан чегарадош 20 метр узунликдаги икки қаватли бино ичида қазиш ишари олиб борилмоқда.

«Иморат ичида бурғулаш чоғида кутилмаган бир саркофагга дуч келдик. Бу асар безаксиз саркофаглар гуруҳи орасида, маҳаллий тошдан ясалган ва хиёл баланд баррел шаклидаги томи бор. Қопқоқнинг тор томонида ярим доира шаклидаги тутқич мавжуд. Тахминан 2 метр узунликдаги саркофагнинг ер ости қисми 1,5-2 метр баландликда бўлиши тахмин қилинмоқда. Дастлабки фикрларга кўра, унинг минтақадаги саркофаг турларига ўхшашлиги ҳайратланарли. Бундан ташқари, бурғулаш жараёнида саркофагга етиб боргунга қадар кўплаб теракота мой чироқ парчалари ва ҳайвонлар суяклари топилган», – дея қўшимча қилди у.

Эбру Фатма Финдик таъкидлашича, бу профессорнинг иш тажрибасидаги биринчи «in situ» саркофаги ҳисобланади.

«Асл жойида (in situ-асл жойида) турган саркофагни биринчи марта учратишимиз, деб ўйлаймиз. Авлиё Николай қабри жойлашган деб тахмин қилинган черковга жуда яқин жойда саркофагнинг топилгани бизни жуда қувонтирди. Лойиҳа доирасида саркофаг жойлашган ҳудудда қазиш ва реставрация ишларини якунлаб, мамлакатимиз туризмига ҳисса қўшишдан мамнун бўламиз», – дейди профессор Эбру Фатма Финдик топилманинг ўзига хослигини ифодалаб.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг