Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жорий йилда 1,5 мингга яқин мансабдорнинг тадбиркорлик билан шуғулланиб келгани аниқланган

Жорий йилда 1,5 мингга яқин мансабдорнинг тадбиркорлик билан шуғулланиб келгани аниқланган

Маълумки, қонунчиликка кўра вазирлик ва идоралар, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши таъқиқланган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги берган маълумотга кўра, мазкур талабларга риоя этилиши юзасидан олиб борилган ўрганишлар давомида, жорий йилнинг ўтган даврида жами 1 488 нафар бошқарув ходими 1 653 та тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан эса Агентлик томонидан ходимларнинг тадбиркорлик субъектлари таъсисчилигидаги фаолиятини тўхтатиш чораларини кўриш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаслик ва келгусида шу каби ҳолатларга йўл қўймаслик тўғрисида давлат органлари ва ташкилотларига 33 та тақдимнома киритилди.

Ўтган давр мобайнида Агентлик томонидан «etender.uzex.uz» электрон ахборот тизими орқали давлат харидларини амалга оширишда қонунчиликка риоя қилиниши масофавий ўрганилиб, жами 175,4 млрд сўмлик 127 та давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги, 22 та ҳолатда 23,9 млрд сўмлик рақобатни чекловчи усуллар орқали ғолибликни қўлга киритилганлиги аниқланиб, ушбу давлат харидларининг натижаларини бекор қилиш бўйича тақдимномалар киритилди.

Киритилган тақдимномалар асосида мазкур давлат харидлари бўйича расмийлаштирилган баённомалар ва шартномалар бекор қилинди.

Шунингдек, Ҳисоб палатасининг масофавий таҳлилларида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 155 та давлат буюртмачиларининг 195,5 млрд сўмлик 1400 та шартномалар давлат харидлари соҳасида қонунчилик талабларига зид равишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилганлиги маълум бўлди.

Қонунбузилишига йўл қўйган 125 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар судга юборилди.

Маълумот учун, «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати шакллантирилди.

Мазкур Рўйхатдаги давлат органлари ва ташкилотлари ўз тизимида Қонун татбиқ этиладиган ташкилот, муассаса ва акциядорлик жамиятлари, шу жумладан, давлат харидлари соҳасидаги муносабатларига татбиқ этиладиган юридик шахсларнинг рўйхати белгилаб қўйилди.

Рўйхатга 27 та республика даражасидаги давлат органи ва ташкилоти, 71 та республика ижро этувчи ҳокимият органи, 10 та давлат мақсадли жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри, вилоятлар, туман-шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган 49 та хўжалик жамиятлари, унитар корхоналари киритилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг