Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзмиллийбанк» АЖ заргарлик соҳасини ривожлантириш борасида Туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга оширмоқда

«Ўзмиллийбанк» АЖ заргарлик соҳасини ривожлантириш борасида Туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга оширмоқда

Давлатимиз раҳбари томонидан илғор хорижий тажриба асосида республикада заргарлик саноатини ривожлантириш юзасидан бир қатор Фармон ва Қарорлар қабул қилинди. Уларга мувофиқ «Ўзмиллийбанк» АЖнинг «NBU Invest Group» АЖ компанияси томонидан Туркиянинг «Pala Golden Jewellery» компанияси билан Бухоро шаҳрида замонавий заргарлик марказини ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик битими имзоланди.

Маълумот учун: «Pala Golden Jewellery» компанияси заргарлик йўналишида 25 йиллик тажрибага эга бўлган тадбиркор Уфук Пала томонидан ташкил этилган бўлиб, заргарлик буюмлари билан бирга илғор технологик ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компаниянинг Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Марокаш каби давлатларда сотув офислари мавжуд ва ҳозирда фаолият географияси янада кенгайиб бормоқда.

Савдо саноат палатаси, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, «Ўзмиллийбанк» АЖ ҳамкорлигида Бухоро шаҳрида ташкил этиладиган марказда йиллик қуввати 300 килограммга тенг заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади. Ушбу марказда, олтин захира омбори, «шоу-рум» ва ишлаб чиқариш майдонлари, асллик даражасини аниқлаш лабораториялари ҳамда заргарлик йўналишида мутахассисларни дуал таълим шаклида тайёрловчи ўқув курсларини ташкил қилиш ва мажмуани 2025 йил 1 чорагида ишга тушириш кўзда тутилмоқда.

Марказга туркиялик тажрибали мутахассислар жалб қилиниши билан бир қаторда маҳаллий ёшлар учун ҳам иш ўринлари яратилади. Шунингдек, мамлакатимиздаги заргарлик йўналишига ихтисослашган ўқув даргоҳлари талабалари бевосита ушбу заргарлик марказида ҳамда «Pala Golden» компаниясининг хориждаги корхоналарида ўз билим ва малакаларини ошириб борадилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг