Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ижодкорлар учун ютуқли танлов эълон қилинди

Ижодкорлар учун ютуқли танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Маънавият ва маърифат маркази ҳамда вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ижодкорлар ўртасида республика кўрик-танлови эълон қилинади.

Мазкур танлов қуйидаги йўналишлар бўйича бўлиб ўтади:

  • «Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги видеоролик»
  • «Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ»
  • «Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър»

Танлов 2 босқичда:

  • 1-ҳудудий босқич жорий йилнинг 30 августига қадар;
  • 2-Республика босқичи 15 сентябрга қадар бўлиб ўтади.

Баҳолаш натижалари бўйича ғолиблар:

«Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ»

  • 1-ўрин — 50 000 000 сўм;
  • 2-ўрин — 30 000 000 сўм;
  • 3-ўрин — 20 000 000 сўм.

«Энг яхши  ватанпарварлик руҳидаги видеоролик» 

  • 1-ўрин — 30 000 000 сўм;
  • 2-ўрин — 20 000 000 сўм;
  • 3-ўрин — 10 000 000 сўм.

«Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър»

  • 1-ўрин — 20 000 000 сўм;
  • 2-ўрин — 10 000 000 сўм;
  • 3-ўрин — 5 000 000 сўм пул мукофотлари билан тақдирланади.

Танловда 18 ёшдан бошлаб барча ижодкорлар иштирок этиши мумкин.

Ижодий ишларни ManaviyatTanlovlar_bot манзилига жўнатишингиз сўралади.

Мурожаат учун телефон: +998971448025

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг