Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда замонавий одамларга қараганда мияси каттароқ қадимги одам қолдиқлари топилди

Хитойда замонавий одамларга қараганда мияси каттароқ қадимги одам қолдиқлари топилди

Фото: Depositphotos

Хитойда миясининг ҳажми замонавий одамларникига қараганда каттароқ бўлган одам қолдиқлари топилди, деб хабар берди CNN телеканали.

Тошган айланган топилмалар 1970-йилларда Шанси ва Хэбэй провинциялари чегарасида аниқланган эди. Жами 21 та топилма 200–160 минг йиллар бурун яшаган 16 нафар одамга тегишли.

Гавайи университети антропология кафедраси профессори Кристофер Бэй ҳамда Пекин умуртқалилар палеонтологияси ва палеоантропология институти катта профессори Ву Сюцзе топилмани ўрганишди. Улар бу топилмалар илгари фанга номаълум қадимий гомининга тегишли бўлиши мумкин, дея хулосага келишди.

Қадимий ушбу одамнинг замонавий одамдан фарқи миясининг катталигида. Унинг мияси ҳажми 1700–1800 куб сантиметрга етиши тахмин қилиняпти, замонавий одам мияси ҳажми ўртача 1450 куб сантиметрни ташкил этади.

Бэй ва Ву янги турни Homo juluensis (хитойча ju lu — «катта бош») деб аташни таклиф қилишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг