«Жарималар жиноятнинг олдини олишга қаратилиши керак, бюджетни тўлдиришга эмас…»
Қозоғистонлик депутат Асхат Аймағамбетов Қозоғистонда маъмурий жарималар тизимини ислоҳ қилиш зарурлигини эълон қилди. Унинг фикрича, жарималар жиноятларнинг олдини олишга қаратилиши ва бюджетни тўлдириш воситаси сифатида фойдаланилмаслиги керак.
«Жарималар мунозара учун энг қайноқ мавзулардан бирига айланди. Ҳатто, «Штрафстан» деган провакацион янги сўз пайдо бўляпти. Бу, албатта, жарималар давлат бюджетини тўлдиришга қаратилган деб ҳисобловчиларнинг кинояси», – дейди депутат.
Аймағамбетовнинг қўшимча қилишича, «жарималарнинг марказлашиши» номутаносибликни ва бу орқали норозиликни келтириб чиқармоқда. Унинг фикрича, арзон тўхташ жойларида ҳақ тўламаганлик ва кам молиялаштириладиган мактаблар учун жарималар бу – жазо.
Депутат мумкин бўлган чоралар сифатида жарималарни адолатли қилишни, улардан ижтимоий эҳтиёжлар учун фойдаланишни, таълим билан уйғунлаштиришни ва мажбурий топшириқлардан воз кечишни таклиф этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter