Хитой суди 10 дақиқада ўлим ҳукмини чиқарди
Хитой суди япон мактаби автобусига пичоқ билан ҳужум қилган эркакни ўлимга ҳукм қилди, деб хабар берди Associated Press.
52 ёшли Чжоу Цзяшэн Шанхайда болаларни олиб кетаётган автобусга ҳужум қилиб, она ва болага жароҳат етказган, уни тўхтатишга уринган автобус кузатувчиси олган жароҳати оқибатида вафот этган.
Таъкидланишича, эркак «қарзга ботгани учун яшашни истамай» жиноятга қўл урган. РИА Новости аниқлик киритишича, суд 10 дақиқа давом этган. Айбланувчи ўлимга ҳукм қилинди. Судда Япониянинг консулхонаси вакиллари қатнашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter