Хитойнинг фан ва тадқиқотлар учун харажатлари 500 млрд долларга етди
Хитойнинг илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ)га харажатлари 2024 йилда 3,6 трлн юан (500 АҚШ доллари)дан ошди. Бу ҳақда ХХР давлат статистика бошқармаси маълумот берди.
ИТТКИга жами харажатлар Хитой ялпи ички маҳсулотининг 2,68 фоизини ташкил этди.
Мамлакат фан ва технологияларни молиялаштиришни йилдан-йилга оширмоқда. Хусусан, ўтган йили фундаментал илмий тадқиотларга сармоя киритиш 10,5 фоизга ошиб, 249,7 млрд юанга етган
Чин юрти фан ва тадқиқотларни молиялаштиришда дунёда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter