Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия прeзидeнти ўзбeк ўтовида ифторлик қилди

Туркия прeзидeнти ўзбeк ўтовида ифторлик қилди

Фото:«Twiiter»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Миллиятчи ҳаракат партияси (MHP) раиси Давлат Баҳчели билан ўзбек ўтовида ташкил этилган ифтор дастурхонида учрашди. Икки етакчининг ифторлик дастурхонида тушган фотосурати президентнинг Twitter’даги расмий саҳифасида эълон қилинди.

Муҳим сиёсий учрашув, боз устига, муқаддас Рамазон ойидаги ифторлик дастурхон айнан ўзбек ўтовида ташкил этилганини қардош халққа эҳтиром намунаси деб аташ мумкин.

Аввалроқ президент Эрдўғон рафиқаси билан Анқара шаҳридаги камтарона ҳаёт кечирувчи хонадонлардан бирида ифторлик қилгани хабар қилинган эди.

Енгил хомашёдан конуссимон шаклда ясалган ўтов туркий халқлар тарихи ва маданиятида муҳим ўрин тутади. Тарихий ёзма манбаларда ўтов Ўрта Осиё ва Жанубий Сибирда яшаган халқларда қадимдан мавжудлиги, ҳатто ўрта асрларда тўрт ғилдиракли катта араваларга ўтов тикиб фойдаланилгани қайд этилган. Минтақамиз халқлари XX бошларигача ўтовдан фойдаланган. Халқларнинг ўтроқлашиши натижасида ўтов ўз аҳамиятини қисман йўқотган. Ҳозирда ундан қулай бошпана сифатида асосан чўпонлар фойдаланади. Шунингдек, сайёҳларни жалб этиш учун серҳашам ва кўркам ўтовлар тикилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг