Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдўғон ўзини дунёдаги энг тажрибали етакчи дея айтди

Эрдўғон ўзини дунёдаги энг тажрибали етакчи дея айтди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон дунёни билишини, чунки у дунё етакчилари орасида энг тажрибали дея айтди. Бу ҳақда у Туркия шимоли-ғарбидаги Чаноққальа вилоятида ёшлар билан учрашувидаги тўғридан тўғри эфир вақтида айтиб ўтган. Ушбу эфир президентнинг Twitterдаги саҳифасида эълон қилинган. 

«Мен дунёни биламан. Бугунги лидерлар орасида мен энг тажрибалисиман. Бу гапларни мақтаниш учун эмас, балки бошқа раҳбарлар орасида ўз ўрнимни белгилаш учун айтяпман. Чунки халқим учун кимнинг аслида ким эканлигини билиш муҳим», — деган Эрдўғон.

Эслатиб ўтамиз, Эрдўғон 2003 йилда ўзи етакчилик қилаётган Адолат ва тараққиёт партияси парламент сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг Туркия бош вазири бўлди. 2014 йилда Туркия президенти этиб сайланган, 2018 йилда мамлакат президентлик бошқарув шаклига ўтгандан кейин қайта сайланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг