Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қуёш чақнашлари давом этмоқда: магнит бўронининг давомийлиги Ерга қандай таъсир қилади?

Қуёш чақнашлари давом этмоқда: магнит бўронининг давомийлиги Ерга қандай таъсир қилади?

Шанба оқшомида 20 йил ичидаги энг кучли магнит бўрони сайёрани қоплади ва бу табиий зарбаларнинг охири эмас. Шу куни бутун дунё бўйлаб юз минглаб одамлар ақл бовар қилмайдиган қудратли қутб ёғдусининг гувоҳи бўлишди.

Фото «Rznastro» гуруҳидан олинди, 11 май.

Шимол яъни Москва, Шимолий Кавказ, Арманистон, Куба, Намибия – эквадорнинг нариги томони Антарктидада оқ тун порлади.

Тахминан бир ҳафтадирки, қуёшда доғларнинг катта гуруҳи ҳаракатланмоқда. Доғнинг мураккаб шакли, унинг атрофидаги ҳаракат – буларнинг барчаси шунчаки тугамаслигига шама қилмоқда.

Прогнозга кўра, 10 май кечаси бўрон бўлиши кутилган ва башорат ажойиб тарзда амалга ошди. Шу куни мутахассислар 1859 йил 1 сентябрда Ер сайёраси тарихдаги энг кучли қуёш бўрони бошдан кечирган воқеаларга ўхшаш ҳолатни кузатишган. Қуёшдаги чақинларнинг қандай вазиятларни келтириб чиқаришини билганларда қўрқув пайдо бўлди: барча технологиялар ўчиши, алоқа узилиши каби ҳолатлар тахмин қилинди.

Қуёш тўфони 11 май куни кун бўйи давом этди. Магнитометрлар энг юқори бални кўрсатди, яъни 9 баллдан 9. Ва  тунги 12 да яна бир бўрон кўтарилди. Қутбдаги ёғду кундуз қизил рангда бўлса, энди улар чиройли яшил тасмаларга айланди.

фото:Ирина Дьяченко, Ростов вилояти 11 май.

12 май куни соат тунги 2 да Москва вақти билан бир зумга булутларнинг ранги йўқолди, қисқа тўлқинли станциялар жонланди, бундан бир дақиқа олдин авж олган магнитометрлар нолга тушди.

Мутахассисларнинг айтишича: қуёш чақнашлари давом этмоқда. Плазманинг янги қисмлари Ерга келади. Ўша биринчи хабарчилар уларга йўл очиб бердилар. Бўронлар, чақинлар – буларнинг барчаси биз билан яна бир неча кун бўлади.

Астрономлар таъкидлашича, Қуёш, бошқа юлдузлар сингари, ўзгарувчан ёруғликка эга. Бизнинг омадимиз шундаки, бошқа юлдузлар ўзларининг ёрқинлигини юзлаб марта ўзгартирадилар, портлайдилар, қобиқларини ташлайдилар ва шу билан атрофдаги сайёраларни бутунлай ёқиб юборадилар.

Бизнинг қуёшимиз эса ажойиб барқарорликни сақлайди. Сунъий йўлдошларнинг аниқ ўлчовлари шуни кўрсатадики, нурланиш оқими, албатта, бир оз ўзгаради, лекин фақат тушуниб бўлмайдиган фоизларда. Айнан шунинг учун Ерда ҳаёт бўлиши мумкин ва фақат ерда бундай барқарор юлдузлар мавжуд.

Аммо юлдузнинг табиатини йўқ қилиб бўлмайди. Қуёшнинг фаоллиги тахминан 11,5 йил давомида ўзгариб туради. Нима учун айнан бу даврни ҳеч ким билмайди. Фаоллик Қуёшнинг ташқи қобиғида портлашлар – чақнашлар содир бўлишида ифодаланади. Диск бўйлаб эмас, балки аномал зоналарда. Бу зоналар ортиб бораётган магнит майдон мавжудлиги билан тавсифланади. Майдон плазмани боғлайди, совийди – доғлар шундай пайдо бўлади. Лекин иссиқлик бир жойга кетиши керак. Доғлар яқинида иссиқ гейзерлар – машъалалар кўпикланади. У энергияга эга бўлганда, у портлайди. Ва баъзи нарсалар учиб кетади. Қуёш портлаганда жаҳаннам олови қаерга кетади, албатта бизнинг сайёрамизга. Аммо уни ютиб юборадиган магнит майдон бор, яъни қуёшдан узилган оловли парчалар ерга етиб келгунича бир неча кун йўл босади ва ўша магнит майдонида йўқ бўлиб кетади.

Айтганча, у, яъни магнит майдонининг қаердан келганини ҳеч ким билмайди. Бошқа сайёраларда деярли йўқ. Магнит майдон бегона плазмани ушлайди ва унинг куч чизиқлари бўйлаб айлана бошлайди. Натижада, у улкан баландликда хавфсиз «ёниб кетади».

Лекин бу унчалик оддий эмас. Магнит майдони зарба олгандан сўнг, яъни портлаган қуёш парчалари етиб келгандан сўнг атроф бир муддат  «ғимирлайди». Ва биз буни магнит бўрон сифатида қабул қиламиз. Бу «хум» – бўроннинг асосий зарари. Майдон кучи ўзгаради. Ионосфера, бизнинг бошимиз устидаги зарядланган қатлам бузилади. Шикастланган ионосфера радиотўлқинларнинг тарқалишига йўл қўймайди ва атмосфера электр энергиясининг мувозанати бузилади.  

Қуёш ҳали ўзининг энг юқори фаоллигига эришмаган. Олимлар ҳали бундай нарсаларни аниқ башорат қила олишмайди. 11,5 йил (эски манбаларда улар одатда 12 йил деб кўрсатилган) бу фақат тахминий цикл. Аммо максимал даражага 2024 йилнинг иккинчи ярмида ёки келгуси йилда эришилиши мумкин.

Қисқа вақт ичида фаоллик 27 кунлик давр билан давом этади – бу Қуёш ўз ўқи атрофида айланадиган вақт – июнь ойида кучли бўронлар бўлишини англатади.

Магнит бўрони об-ҳавога таъсир қилиши мумкинми?

Анъанавий нуқтаи назарга кўра, йўқ. Аммо шундай фактлар пайдо бўлмоқдаки, ҳа. Биз ионосферани эслатиб ўтдик. Айнан у атмосферанинг электр режимини белгилайди, бу эса ўз навбатида булутлар ва циклонларни ҳаракатга келтириши мумкин. Магнит-атмосфера резонансининг гипотезаси мавжуд. Тахминларга кўра, қуёш фаоллиги юқори бўлган йилларда атмосфера тебранишларни келтириб чиқаради ва об-ҳаво беқарор бўлади. Шу муносабат билан улар ёзда кутилмаган ҳодисалар бўлиши кутилаётганини айтишади: иссиқнинг ўртасида Арктика «босқинлари». Аммо метеорологлар буни ҳали тасдиқламади.

Технология ҳақида нима дейиш мумкин?  

Авваллари радиоалоқадаги узилишлар тез-тез учраб турарди. Бу йил уяли алоқага таъсир кўрсатмади ва интернет узилмади. Аммо Илон Маск ўзининг бир қанча сунъий йўлдошлари ишдан чиққанини маълум қилди.  Ва иккита вариант бор. Ёки бўроннинг кучи 1859 йилдагидан анча паст эди, ўшанда ҳамма электр (кўп эмас) шунчаки ёниб кетган. Ёки биз технологияни Қуёшнинг инжиқликларидан ҳимоя қилишни ўргандик. Ҳозирча буни билиш мумкин эмас. Ахир, 1859 йилда бўроннинг кучини ўлчаш амалга оширилмаган, ҳамма нарса кўз билан, тахминий ўлчанган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг