Пентагон «қиёмат куни» самолётини қуришга 3,5 млрд доллар ажратди
АҚШ мудофаа вазирлиги E-130J самолётини лойиҳалаш ва қуриш учун Northrop Grumman мудофаа-қурилиш корпорацияси билан қарийб 3,5 миллиард доллар қийматидаги шартнома имзолади.
E-130J самолёти мамлакат ядровий бошқарув учлиги — АҚШ президенти, Пентагон раҳбари (мудофаа вазири) ва Марказий қўмондонликни ўзаро боғловчи Boeing E-6B Mercury ҳаво кемаси ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Пентагон баёнотига кўра, самолёт TACAMO жанговар алоқа тизимини замонавийлаштириш дастури доирасида яратилмоқда. Янги ҳаво кемаси қурилишини 2034 йил декабрида ниҳоясига етказиш мўлжалланган.
Мавзуга доир: «Қиёмат куни» самолётини яратишга $13 млрд сарфланади
АҚШнинг «қиёмат куни» самолёти дея таърифланувчи Boeing E-6 Mercury ҳаво кемаси ноябр ойининг бошида Испаниядаги Рота авиабазасига келиб қўнганди.
Ушбу самолёт АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг баллистик ракеталарга эга атом сувости кемаларини захира алоқа тизими билан таъминлаш ҳамда Қўшма Штатлар қуролли кучлари бирлашган стратегик қўмондонлиги учун ҳаво қўмондонлик пункти вазифасини бажаради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter