Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вильнюсда юк самолёти турар-жой биноси устига қулаб тушди

Вильнюсда юк самолёти турар-жой биноси устига қулаб тушди

DHL компаниясига тегишли бўлган Boeing 737-400 юк самолёти Вильнюс аэропорти яқинида ҳалокатга учради.

Маълум қилинишича, самолёт икки қаватли уй устига қулаган.

«Гувоҳларга кўра, ҳалокатга учраган самолёт DHL транспорт компаниясига тегишли. Ҳодиса аэропорт яқинидаги ҳудудда содир бўлди. Самолёт қулаган бинода кучли ёнғин юзага келди», –деб ёзади Delfi нашри.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида икки учувчи ва компаниянинг икки ходими бўлган.

Камида бир киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди. Шунингдек, самолёт қулаган уйда яшовчилардан ҳеч ким жароҳатланмагани маълум қилинди.

Ҳозирча авария сабаби аниқ эмас.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг