Нетаняҳу Полшада ҳибсга олиниши мумкин
Полша ҳукумати Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Освенцим концлагери озод этилганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросимга келса, ҳибсга олинишини тасдиқлади. Бу ҳақда Jerusalim Post нашри хабар бермоқда.
Бир миллиондан ортиқ маҳбуслар ҳаётига зомин бўлган Европадаги энг йирик концлагерлардан бирини озод қилиш шарафига уюштириладиган маросим 27 январ куни бўлиб ўтади. Освенцим маҳбусларининг аксарияти яҳудийлар эди, шунинг учун Исроил вакиллари анъанавий равишда хотирлаш маросимларига таклиф қилинади.
Бироқ, 20 декабр, жума куни Полша ташқи ишлар вазири ўринбосари Владислав Бартошевский маҳаллий газетага берган интервюсида, агар Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Полшага ташриф билан келса, у ҳибсга олинишини айтди. Бу борада Нетаняҳунинг ташрифи амалга ошмайди, таълим вазири Иоав Киш маросимдаги ягона Исроил вакили бўлади.
Ноябр ойида ХЖС Нетаняху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галлантни Ғазо секторида тинч аҳолига қарши бир қатор жиноятларда айблаган эди. Рим статутини имзолаган давлатлар қонун бўйича ҳибсга олиш ордерларини бажаришлари шарт.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter