Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ер юзидаги одам оёғи етмаган сирли жойлар

Ер юзидаги одам оёғи етмаган сирли жойлар

фото: ru.freepik.com

Инсоният технология тараққиётида катта ютуқларга эришди, аммо Ер юзида ҳали ҳам одам оёғи етмаган жойлар мавжуд, яъни у ерларга йўл йўқ. Олимлар бу жойларни оқ доғлар деб аташади. Уларнинг сони номаълум, аммо ундай жойлар сайёрада жуда озлиги аниқ.

Одам ҳали забт этмаган жойлардан бири Австралиянинг шарқий соҳилидан бир неча километр узоқликда жойлашган Тинч океанидаги ёриқ жой Янги Гебриддир. Янги Зеландия олимлари ушбу ҳудудни ўрганишга ҳаракат қилишди, аммо у ерга боришга жисмонан қурблари етмади. Олимлар роботларни ишга туширишди, улар ёрдамида чуқур денгиз мавжудотларининг номаълум турларини топишга муваффақ бўлишди. Бироқ, интернетда бу топилманинг фотосуратлари ҳали мавжуд эмас.

Инсоннинг ҳали оёғи етмаган яна бир жой бу энг баланд чўққи Кангхар Пуенсум тоғидир. У Хитой ва Бутан ўртасидаги баҳсли ҳудудда жойлашган бўлиб, баландлиги етти ярим минг метр. Бу жой ҳақида илк маълумот 1922 йилда пайдо бўлган, аммо чўққига чиқиш учун барча уринишлар муваффақиятсиз тугаган. 2003 йилда ушбу ҳудудга кириш тақиқланган, шунинг учун ҳеч ким ҳали бу чўққини забт этгани йўқ.

Одамларга номаълум бўлган яна бир жой – Ветнамдаги Куанг Бин провинциясида жойлашган Шондонг ғори. Унинг узунлиги деярли тўққиз километр, кенглиги эса 150 метрга етади. Ғорнинг ўзига хос иқлими бор ва унинг тубида дарё оқади. Олимлар ушбу ғорнинг ичида нима борлигини билишмайди. «Медиа Поток» нашрининг хабарига кўра, унда қадимги одамларнинг қолдиқлари бўлиши эҳтимоли бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг