Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда соҳалар кесимида сувга бўлган йиллик эҳтиёжи қанчалиги айтилди

Ўзбекистонда соҳалар кесимида сувга бўлган йиллик эҳтиёжи қанчалиги айтилди

Ўзбекистонда соҳалар бўйича йилига ўртача сувга бўлган талаб 51 млрд метр кубни ташкил этади.

Бу ҳақда Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев «Ҳукумат соати»да маълум қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, бу сувларнинг 15-20 фоизи республикамиз ҳудудида шаклланса, қолган катта қисми қўшни давлатлардан оқиб келади.

Тармоқлар кесимида таҳлил қилинадиган бўлса, сувнинг асосий қисми яъни, 91 фоизи (46,5 млрд метр куб) қишлоқ хўжалиги соҳасига, қолган 9 фоизи (4,5 млрд метр куб) коммунал хўжалик, саноат ва энергетика соҳаларига тўғри келади.

«Хусусан, қўшни давлатлар билан сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш, трансчегаравий сув ресурслари ва давлатлараро сув хўжалиги обектларидан биргаликда фойдаланиш масалаларида фаол икки ва кўп томонлама манфаатли ҳамкорликда учрашувлар ташкил этилиб, муҳим келишувларга эришилмоқда», – дейди вазир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг