Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ташландиқ олтин конида ҳалокат: 48 киши ҳалок бўлди

Ташландиқ олтин конида ҳалокат: 48 киши ҳалок бўлди

Мали давлати ғарбида ноқонуний олтин конидаги ўпирилиш оқибатида камида 48 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда France Press агентлиги маҳаллий полиция манбаларига асосланиб. 

Агентлик манбаларига кўра, ҳодиса авваллари Хитой компаниясига тегишли бўлган ташландиқ шахтада содир бўлган. Ўлганлар орасида, манбаларга кўра, асосан аёллар бўлган. Экологик гуруҳ раҳбари AFPга қурбонларни қидириш давом этаётганини айтди.

Агентликнинг таъкидлашича, кўп сонли қурбонлар билан содир бўладиган бундай ҳодисалар минтақада кон объектларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари юқори бўлганлиги сабабли содир бўлмоқда.

Мали Африкадаги олтин қазиб олиш бўйича тўртинчи ўринда туради. Мамлакат олтин, темир рудаси, марганец, литий ва ураннинг катта захираларига эга. 2024 йил январида Малининг жануби-ғарбидаги Кангаба минтақасидаги олтин конида туннел ҳам қулаб тушганди, дея хабар беради Синхуа. 73 киши вайроналар остида ҳалок бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг