Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ар-Риёдда 4,5 соат давом этган АҚШ-Россия музокаралари якунланди

Ар-Риёдда 4,5 соат давом этган АҚШ-Россия музокаралари якунланди

Бугун, 18 февраль куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида икки давлат ўртасидаги муносабатларни тиклаш ҳамда Украинадаги вазиятга бағишланган АҚШ-Россия музокаралари бўлиб ўтмоқда.

Музокаралар матбуот иштирокида ва ҳеч қандай кириш сўзларисиз бошланган.

Музокаралар столида Россия томонидан мамлакат ташқи ишлар вазири Лавров ва президент ёрдамчиси Ушаков, АҚШ томонидан эса Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Валс, Давлат котиби Рубио ва махсус элчи Виткофф иштирок этяпти.

Саудия Арабистони томонидан музокараларга мамлакат ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд ва Давлат вазири лавозимидаги миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Мусаид бин Муҳаммад Ал-Айбон вакиллик қилмоқда.

РФ Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Мария Захарованинг билдиришича, музокаралар жараёнида Россия АҚШнинг кўплаб масалаларни муҳокама қилиш ниятида эканлигини кўрмоқда. Жумладан, «АҚШ маъмурияти Украинани ҳам муҳокама қилиш ниятида».

Захарова, шунингдек, Украинанинг НАТОга аъзолигини қабул қилиб бўлмаслигини, Москва шу кунга қадар Украинадаги вазиятни изга солиш бўйича ғояларни таклиф қилиб келаётган Хитой ва бошқа давлатларнинг саъй-ҳаракатларини доимо юқори баҳолаб келгани, шунингдек, Евроиттифоқ Украина можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қилишга эътиборини қаратаётганини таъкидлаган.

Музокаралар столи атрофида, шу билан бирга, Европа Иттифоқи армиясини яратиш ҳақидаги баёнотлар ҳақида ҳам тўхталинган ва бундай режаларни диққат билан кузатиб бориш ва хулосалар чиқариш кераклиги таъкидланган.

«Россия Федерацияси ва АҚШ делегациялари «қатор масалалар бўйича жуда жиддий суҳбат қурди».

Россия ва АҚШнинг Украина бўйича музокарачилардан иборат алоҳида гуруҳлари алоқага киришади. Россия томонидан Украина бўйича музокарачилар ким бўлиши эса ҳозирча номаълум», – дейди Россия президенти ёрдамчиси Ушаков.

Ар-Риёдда бўлиб ўтган Россия-Америка музокаралари 4,5 соатлик муддатдан сўнг якунланди.

Яқин соатларда Сергей Лавровнинг бўлиб ўтган музокаралар бўйича журналистларнинг саволларига жавоб бериши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг