Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

NASA ва астрономлар хавотирда: ядро қуроли – Ерни қутқариш учун охирги умидми?

NASA ва астрономлар хавотирда: ядро қуроли – Ерни қутқариш учун охирги умидми?

Яқинда кашф этилган 2024 YR4 астероиди Ер билан тўқнашув хавфини туғдирмоқда. Унинг хавфини ўзгартириш учун ядро қуролидан фойдаланиш зарурати пайдо бўлиши мумкин.

Бу фикрни британиялик астроном ва журналист Дэвид Уайтхаус Sky News телеканалига берган интервьюсида билдирди.

NASA’нинг расмий баёноти

2024 YR4 астероидининг 2032 йилда Ерга тўқнашув эҳтимоли 2.3% га етди. Ҳозирда бу Ер билан тўқнашиш эҳтимоли 1%дан юқори бўлган ягона астероид. Унинг диаметри 90 метргача етиши мумкин. 2025 йил март ойида «Джеймс Уэбб» телескопи орқали унинг аниқ ўлчамлари ўрганилади.

Ядро қуролидан фойдаланиш зарурати

Уайтхауснинг фикрига кўра, астероиднинг йўналишини ўзгартириш учун ядро қуролини ишлатиш ҳақида жиддий ўйлашга тўғри келиши мумкин. Бу жараён 2028 йилгача, яъни астероид Ерга янада яқинлашганда бошланиши керак.

Агар 2024 YR4 ҳақиқатдан ҳам 90 метр ёки ундан катта бўлса, Ерга тушиши ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Хитой ҳам ҳушёрликни оширмоқда

Хитойнинг давлат мудофаа фанлари, техника ва саноат бошқармаси «планетар мудофаа» бўйича янги мутахассисларни ишга олишни бошлади. Бу ҳам 2024 YR4 билан боғлиқ хавотирларнинг жиддий эканини кўрсатади.

NASA ва халқаро астрономлар бу масалада жиддий тадқиқотларни олиб бормоқда. Келгуси ойларда астероид ҳақида аниқроқ маълумотлар пайдо бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг