Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Байден яна «сувни лойқалатди»

Байден яна «сувни лойқалатди»

АҚШ президенти Хитой етакчиси билан учрашувдан кейин уни яна диктатор деб атади.

Пекин президент Жо Байденнинг бу сўзларига муносабат билдирди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг АҚШ президенти баёнотини масъулиятсизлик деб баҳолади.

«Ушбу баёнот жуда нотўғри ва масъулиятсизликдир. Хитой сиёсий манипуляцияга қатъий қаршилик қилади», — дея Мао Нинг сўзларини келтиради «РИА Новости».

Жо Байденнинг баёноти АҚШ ва Хитой раҳбарларининг Сан-Францискода бўлиб ўтган тўрт соатлик суҳбатидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида янгради. Журналистнинг Си Цзиньпинни ҳали ҳам диктатор деб ҳисоблайсизми, деган саволига Америка президенти ижобий жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, Си Цзиньпин сиёсий тузилмаси АҚШдан бутунлай фарқ қиладиган коммунистик мамлакатни бошқаради. Шу билан бирга, Байден Хитой раҳбари билан музокаралар чоғида маълум натижаларга эришилганини айтди.

Байден хитойлик ҳамкасбини шу йилнинг июнь ойида ҳам диктатор деб атаганди. Шундан кейин Пекин бундай баёнотлар икки томонлама муносабатларга жиддий зарар етказиши ҳақида баёнот берганди.

Аввалроқ Си Цзиньпин АҚШ-Хитой можаросининг даҳшатли оқибатларидан огоҳлантирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг