Фаррух Рустамов «Ўзкомназорат» раҳбари этиб тайинланди
«Ўзкомназорат» инспекциясига раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.
Президент қарори билан Рустамов Фаррух Шорухович Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У 2022 йил апрелидан буён инспекцияга раҳбарлик қилиб келган Аъзам Абдуллаев ўрнини эгаллади.
Фаррух Рустамов 2024 йил январидан буён Uzmobile мобил оператори филиали директори лавозимида ишлаб келаётганди. Бундан ташқари, у Тошкент шаҳар телефон тармоғи Марказий телефон алоқа маркази бошлиғи, Тошкент шаҳар телефон тармоғи филиали директори ва бошқалар лавозимларида ҳам ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter