Ўзбекистон туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 11 март куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Сессияда туман ҳокими лавозимидан озод этилган Шерзод Юлдашев ўрнига янги ҳоким тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Бегматов Равшанбек Бердалиевич номзоди Ўзбекистон тумани депутатлари томонидан қўллаб-қувватланди ва туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Маълумот учун, Равшанбек Бегматов шу кунга қадар Сув хўжалиги вазирлиги ирригация тизимларидан ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter