Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Райёна Иброҳимова учун 100 фоизлик стипендия таъсис этилди

Райёна Иброҳимова учун 100 фоизлик стипендия таъсис этилди

Марказий Осиё университети (CAU) ўзбекистонлик иқтидорли ўқувчи, немис тили бўйича олимпиада ғолиби Райёна Иброҳимовага 100 фоизлик стипендия ажратилганини эълон қилди.

Қайд этилишича, 800 000 000 сўмлик стипендия университет кампусидаги ўқиши ва турар жой харажатларини тўлиқ қоплайди.

Райёна Иброҳимова Германиянинг Гёттинген шаҳрида 15-22 июль кунлари бўлиб ўтган немис тили бўйича жаҳон олимпиадасида олтин медални қўлга киритганди.

Ушбу нуфузли халқаро тадбирда дунёнинг 62 давлатидан 100 дан ортиқ ўқувчилар иштирок этди. Райёна немис тилини мукаммал билиш, ижодкорлик ва жамоада ишлаш қобилиятларини намойиш этиб, биринчи ўринни эгаллади.

«Райёна Иброҳимова учун стипендиянинг таъсис этилиши университетнинг энг қобилиятли ва зукко талабаларни қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлайди. Университет ушбу стипендия Райёнанинг академик ва профессионал фаолиятида муҳим қадам бўлишига ишонади», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг