NBAнинг энг қиммат клублари аниқланди
Сан-Франциско (АҚШ)нинг «Голден Стэйт» профессионал баскетбол клуби Миллий баскетбол ассоциацияси (NBA)нинг энг қиммат жамоаси экани маълум бўлди. «Уорриорз» 9,14 млрд долларга баҳоланди.
NBA энг қиммат клублари (топ-10) рейтингида Лиганинг олти карра чемпионидан кейинги ўринларни «Ню-Йорк Никс» (8,3 млрд) ва «Лос-Анжелес Лейкерс» (8,1 млрд) банд этди. «Торонто Рэпторс» (4,7 млрд) энг бой 10 жамоа рейтинги охирги қаторида жойлашди.
Молиячилар клубларнинг умумий қиймати ўтган йилга нисбатан 15 фоиз ўсганини қайд этишди.
Леброн Жеймс («Лос-Анжелес Лейкерс») NBAнинг энг кўп маош тўланувчи басткетболчиси ҳисобланади, у 2024 йил ёзида Олимпия ўйинларида қатнашган илк миллиардер спортчига айланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter