Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мирзиёев хитойлик юқори мартабали амалдорни қабул қилди

Мирзиёев хитойлик юқори мартабали амалдорни қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Сиёсий-юридик комиссияси котиби Чэнь Вэньцин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Делегация раҳбари Чэнь Вэньцин давлатимиз раҳбарига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда стратегик шериклик муносабатларини олий даражада қабул қилинган қарорлар асосида ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик, кибержиноятчилик, наркотрафик каби хавфсизликка таҳдид солаётган анъанавий ва янги хатарларга қарши курашда амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу кунларда бўлиб ўтган Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва хавфсизлик соҳасидаги Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлик механизмининг биринчи йиғилиши натижалари юқори баҳоланди.

Шунингдек, минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг