Си Цзинпин Трампнинг инаугурация маросимида қатнашмайди
Хитой раиси Си Цзинпин 2025 йил 20 январь куни Трампнинг инаугурация маросимида қатнашмайди.
CNN маълумотларига кўра, инаугурацияда Си Цзинпин ўрнига «юқори мартабали делегация» иштирок этади. Аниқлик киритилишича, Хитойнинг АҚШдаги элчиси ва унинг рафиқаси тадбирда қатнашади.
Аввалроқ Трамп Хитой раҳбарини инаугурацияга таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди. CNN манбаларининг аниқлик киритишича, Трамп таклифни ёрдамчилари орқали етказган.
Трамп жамоаси маросимга бошқа юқори мартабали меҳмонларни ҳам таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter