Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Футбол ривожида бир қадам: «Ucell» ЎФА билан ҳамкорлик меморандумини имзоланди (фото)

Футбол ривожида бир қадам: «Ucell» ЎФА билан ҳамкорлик меморандумини имзоланди (фото)

Фото:«Xabar.uz»

Бугун, 5 декабрь куни «Ucell» ва ЎФА ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжатни «Ucell» бош директорининг бизнес ривожи ва маркетинг бўйича ўринбосари Фарҳод Нурмуҳамедов ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматовлар имзолади.

Меморандумни имзолашдан мақсад:

• спортни, хусусан, футболни аҳоли ўртасида оммалаштириш;
• шахснинг ҳар томонлама уйғун ривожланишида унинг вазифасини ошириш;
• аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш дея кўрсатилган.

Меморандум ҳар бир томоннинг узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича фаолиятини белгилайдиган ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Унга кўра, томонлар ўзаро фойдали шартларда бир-бирига техник ва ташкилий ёрдам кўрсатадилар.

ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов шунингдек, футболимизда кутилаётган янгилик ҳақида гапирди. Жумладан, Эрматовга кўра, ўзбек футболида VAR тизимини жорий этиш юзасидан турли муҳокамалар бўлган. 

— Аввалига бунга имкониятимиз етмайди, деган гаплар бўлди. Ваҳоланки охирги ўйинларнинг бирида биз бу тизимни қўллаб кўрдик. Техник ва бошқа томонлама ҳам VARдан фойдаланишга кучимиз етади, — Равшан Эрматов. — Бугунги меморандум ҳам биринчи рақамли спорт тури ривожига бир қадам бўлса ҳам ажабмас. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг