Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Владимир Путин россияликларга махсус мурожаат қилди

Владимир Путин россияликларга махсус мурожаат қилди

Бугун, 21 ноябр санасида президент Владимир Путин россияликларга видеомурожаат қилди.

Унинг мурожаатидан асосий иқтибосларни келтирамиз:

  • 19 ноябр куни 6 та ATACMS ракетаси ва 21 ноябрда Storm Shadow тизимларида Курск ва Брянск областларидаги объектларга зарба берилди.
  • Украинадаги низо РФ бўйлаб ғарб ракеталарида зарба берилганидан сўнг глобал хусусият олди.
  • Бунга жавобан Россия Днепропетровскдаги ҳарбий-саноат комплексига комбинациялашган зарба берди. Жумладан, янги — ўрта узоқликдаги гипертовушли ядросиз баллистик ракеталар («Орешник»)да зарба берилди. Синов муваффақиятли ўтди.
  • АҚШ 2019 йилда кичик ва ўрта узоқликдаги ракеталар тўғрисидаги шартномани ўйлаб топилган баҳона билан бузиб хато қилди. АҚШ бундай тизимларини нафақат ишлаб чиқармоқда, балки Европага ҳам жойлаштиришни кўзламоқда. «Орешник» ракета тизимини жойлаштириш масаласи АҚШ ва унинг сателлитларининг хатти-ҳаракатларига қараб ҳал қилинади.
  • Қуролларини бизнинг объектларимизга қарши қўллашга ўзларини ҳақли деб ҳисобловчи давлатларга қарши биз ҳам ўз қуролларимизни қўллашга ҳақли деб ҳисоблаймиз. Тажовузкор ҳаракатлар кучайишига биз ҳам қатъий ва кўзгули жавоб қайтарамиз.
  • Бундай қурол («Орешник»)га қарши тура оладиган воситалар бугунги кунда йўқ. Бу ракеталар 10 мах тезликда (сониясига 2,5-3 км) ҳужум қилади. Ҳаво ҳужумига қарши замонавий тизимлар бундай ракеталарни ушлай олмайди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг