Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ucell компанияси кўмагида ТАТУда янги аудитория очилди (видео)

Ucell компанияси кўмагида ТАТУда янги аудитория очилди (видео)

Жорий йилнинг 17 октябр куни Тошкент ахборот технологиялари университетида (ТАТУ) Ucell компанияси кўмаги билан тўлиқ янгиланган аудиториянинг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Мамлакатнинг энг йирик мобил оператори техник ечимларни ишлаб чиқиш, аудиториянинг ноёб дизайнини яратиш, замонавий технологиялар билан жиҳозлаш ва таъмирлаш каби ишларни ўз ичига олган лойиҳа учун молиявий ёрдам кўрсатди.

Янги аудитория 96 кишига мўлжалланган бўлиб, 100 дюймли сенсорли экран, сенсорли интерактив ўқитувчи подиуми ва замонавий акустик тизим билан жиҳозланган. Буларнинг барчаси қулай мебеллар билан бирга талабаларнинг таълим жараёнини замонавий телекоммуникациялар талабларига мувофиқ ташкил этиш учун қулай шарт-шароитлар яратади.

Жорий йил давомида Ucell Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда ахборот технологиялари соҳасидаги давлат дастурлари ва ташаббусларини амалий қўллаб-қувватлашга қаратилган учта йирик лойиҳани амалга оширмоқда.

Жумладан, июл ойидаги биринчи лойиҳа ҳам таълим билан боғлиқ бўлиб, Ucell компанияси Ўзбекистоннинг қизлардан иборат дастурчилар жамоасига Нидерландияда бўлиб ўтган «European Girls Olympiada in Informatics»да (Информатика бўйича Европа қизлар олимпиадаси) иштирок этишида ёрдам берди. Маълумот учун, қизлар Нидерландиядан бронза медали билан қайтишди.

Учинчи минтақавий лойиҳага келсак, компания уни амалга оширгандан кейингина тафсилотларни ошкор қилишга тайёр, чунки Ucell компанияси ўз режалари ҳақида эмас, балки амалга оширган ишлари ҳақида гапиришни маъқул кўради.

Ўзбекистоннинг етакчи мобил алоқа оператори сифатида ўз абонентларига кенг кўламли хизматларни, жумладан, ООKLА экспертлари томонидан 2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда энг яхши деб топилган юқори тезликдаги мобил интернет хизматларини таклиф қилаётган Ucell компанияси бундан кейин ҳам таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларидаги лойиҳаларни фаол қўллаб-қувватлаб, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг