Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЎФА Эронга қарши ўйин олдидан мурожаат билан чиқди

ЎФА Эронга қарши ўйин олдидан мурожаат билан чиқди

Фото: Xabar.uz

10 октябрь куни Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ЖЧ саралаш баҳслари доирасида ўзаро учрашади. ЎФА мазкур учрашув олдидан мухлисларга мурожаат қилди. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ўйинни «Бунёдкор» стадионида томоша қилиш истагида бўлган ҳамюртларимиздан жамоат тартибига қатъий риоя этиш, мухлислик маданиятига амал қилишни сўраган.

«Майдонга тушиш қатъиян ман этилади! Аввалги учрашувлардан бирида ОФК томонидан белгиланган қоидаларни қўпол равишда бузиб, майдонга югуриб чиққан ва шу орқали тартибсизлик юзага келтирган мухлисларга нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан маъмурий ҳамда моддий жазо қўлланилгани ҳақида эслатиб ўтмоқчимиз.

Футболдан завқ олиб, қоидаларни бузмай, стадионда фаолият олиб борадиган юзлаб инсонлар меҳнатини ҳурмат қилиб, юқори кайфиятда учрашувга ташриф буюришингизни сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ЎФА КХДРга қарши ўйин аввалида ҳам шундай мурожаат билан чиққанди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг