Трамп Мексика, Канада ва Хитой маҳсулотларига бож солмоқчи
Доналд Трамп Мексика ва Канададан кириб келаётган барча маҳсулотларга 25 фоизлик бож солишга ваъда берди.
«20 январ куни мен биринчи галда имзолайдиган фармонлардан бири Мексика ва Канададан АҚШга кириб келаётган барча маҳсулотларга 25 фоизлик бож жорий этиш ҳақида бўлади», — деди Трамп.
Қолаверса, Хитойдан АҚШга гиёҳванд моддалари контрабандасини важ қилган Трамп бу мамлакатга қўшимча 10 фоизлик бож солинишини билдирди.
Аввалроқ Доналд Трамп Хитойда ишлаб чиқарилган электромобилларга 100–200 фоизлик божларни жорий этиш нияти борлигини айтганди. У Жо Байденни Хитойдан пул олишда ва АҚШ иқтисодиётига зиён етказганликда айблаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter