Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Баҳодир Қурбонов — ДХХ раиси, Абдусалом Азизов — Хавфсизлик кенгашига тайинланди

Баҳодир Қурбонов — ДХХ раиси, Абдусалом Азизов — Хавфсизлик кенгашига тайинланди

Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимини Баҳодир Қурбонов эгаллади. Абдусалом Азизов Хавфсизлик кенгашига тайинланди.

Абдусалом Азизов 2019 йил февраль ойидан бошлаб ДХХ раҳбари лавозимида ишлаб келган.

ДХХнинг раиси лавозимига Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов тайинланди. Янги раҳбарни тайинланиши маросимида Абдусалом Азизовнинг давлат хавфсизлиги тизимининг ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланган. Хусусан, янги тайинланган ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов генерал-лейтенант Азизовнинг хавфсизлик тизимининг янгиланиши ва янги кадрларни тарбиялашдаги меҳнатини алоҳида қайд этган.

Абдусалом Азизов унга қайси лавозимда ишлаш буюрилмасин, халқ ва президентга содиқ қолиб ишлашга тайёрлигини билдирди. У Ўзбекистон ДХХ тизимини шаффофлик ва очиқлик томон тубдан ислоҳ қилишда шахсан иштирок этди, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг